Қирғизистонда яна етти тиббиёт ходимидан COVID-19 аниқланди

350

Ўтган кеча-кундуз ичида Қирғизистонда яна етти тиббиёт ходимида коронавирус аниқланди — уларнинг беш нафари Бишкек шаҳрида, Норин ва Ўш шаҳрида бир нафардан шифокор фаолият олиб бораётган эди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев 14-майдаги брифингда билдирди.

Республика касалхоналаридан 3 нафар тиббиёт ходими чиқарилди.

Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 248 нафарга етди — бу жами беморларнинг деярлик 23 фоизини ташкил қилади. Уларнинг 192 нафари касалдан шифо топиб, бири вафот этди. 

Ҳукумат вафот этган шифокорнинг оиласига 1 млн сом товон пули тўлаб бермоқчи. 

Иш вақтида коронавирусни юқтириб олган тиббиёт ходимларига 200 минг сом компенсация ажратилган. Касалдан вафот этган тиббиёт ходимларининг оилаларига эса 1 миллиондан тўлаб берилади. Аммо бундан аввал Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус комиссияси ҳар бир ҳолатни синчиклаб текшириб чиқади.