Бош вазир Мухаммедкалий Абилгазиев коронавирусга қарши курашга жалб қилинган ИИВнинг ходимларига барча тегишли компенсациялар тўлаб берилишини билдирди.
«Фавқулодда ҳолат тартиби вақтида коронавирус инфекциясининг тарқалишига йўл қўймаслик бўйича тадбирларга жалб қилинган ҳуқуқ тартибот органларининг, тегишли тузимларни ҳарбий ходимларининг барча тегишли компенсация тўловлари тўланади», — деб билдирди Абилгазиев парламентнинг Ҳуқуқ таритиби, жиноятчилик билан курашиш ҳамда коррупцияга қарши ҳаракатланиш қўмитасининг йиғинида.
Абилгазиев депутатларга мурожаат қилар экан бунгача милиционерлар тўловдан бош тортишмоқда деб айтгани бўйича маълумот «контекстдан ташқари хулосаланганини» айтди.
«Тегишли низом, ҳукуматнинг қарорлари мавжуд ва биз уларни бажарамиз. Бу масала бўйича муаммо йўқ. Пул маблағи бор», — деди у.
Абилгизиев 30-апрелда парламентда милиционерлар компенсациядан бош тортмоқда деб айтгандан кейин танқидга олинганди.
Натижада Ҳуқуқ тартиби бўйича қўмита Бош прокуратурага милиционерларнинг бош тортиш вазиятларининг барини аниқлашни топширган.
Фавқулодда вазият режими вақтида ишлаган милиционерлар шифокорлар каби риск ҳудудида деб ҳисобланади. Улар кўп одам билан алоқада бўлади ҳамда алоқа қилганлар орасида коронавируси бор одамлар ҳам бўлиши мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 4-майга кедиб берган маълумотига кўра, милиционерлар орасида коронавирус юқтиришнинг 27 ҳолати қайд этилган.
13-майга келиб, Қирғизистонда COVID-19га чалинганларнинг сони 1044га етди. Мамлакат бўйича 726 киши шифо топиб, 12 киши вафот этган.