«Ош-Тазалык» ишхонаси ўз-ўзини молиялай олмай қолгани сабаб мэрия 7 млн сом ажратади 

377

Ўш шаҳрининг мэрияси «Ош-Тазалык» муниципал ишхонасига 7 млн сом бўлиб беради. Вице-мэр Асилбек Топчубаевнинг айтишича, карантин сабабли коммунал йиғим 50 фоизга тўпланмай қолди. 

Ажратилган маблағнинг асосий қисми ишхонанинг ходимларига маош тўлаб бериш учун сарфланади.  Қолган қисми машиналар учун эҳтиёт қисмлари сотиб олишга ҳамда зарарсизлантириш ишларига сарфланмоқчи. 

Вице-мэрнинг айтишича, 11-майда шаҳар кенгаши «Ош-Тазалык»қа маблағ бўлишни қўллаб берди. 

«“Ош-Тазалык” ишхонасига кўча супиришга, қишда қорни курашга, ариқларни тозалашга мэриядан тўрт квартал сайин пул ажратиб турарди. Унинг биринчи кварталидагиси берилган, қолган квартал учун ажратилган маблағ шу вақтда ажратилади», — деди у.

Топчубаев агарда муниципал ишхонага яна маблағ керак бўлиб қолса мэрия бюджетдан қайта қараб кўрилади деб қўшимча қилди. 

Топчубаевнинг айтишича, карантин вақтида чиқиндиларнинг кўлами ўзгаришсиз қолган. Карантинга қадар шаҳарликлар кафе, ресторан, чойхоналарда овқатланиб юрган бўлса, ҳозир уйларида овқатланишмоқда. Шу сабабли чиқинди ҳам аввалгидек кўламда чиқарилмоқда. 

аввалроқ «Азаттык» радиосига «Ош-Тазалык» ишхонасининг етакчиси Нурбек Исмаилов маҳаллий ҳукуматдан 10 млн сом сўраб мурожаат қилганини маълум қилган. Исмаилов бу маблағ ишхонага ёқилғи мой сотиб олишга сарфланишини айтган. Шунингдек Исмаилов ишхона ёқилғи мойни «Россия Нефть» компаниясидан март ойидан бери қарзга олаётганини қўшимча қилган. 

Ўш шаҳрининг бюджети ҳам қисқарди 

Ўш шаҳрида фавқулодда ҳолат режими 25-мартдан 10-майга қадар киргизилди. Бу оралиқда кўплаган ишхоналар вақтинча ишини тўхтатишга мажбур бўлди. Фавқулодда вазият сабабли шаҳардаги фавқулодда ҳолат режими 25-мартдан 10-майгача киргизилди. Бу вақт ичида кўплаган ишхоналар вақтинча ишини тўхтатишга мажбур бўлди. Фавқулодда вазиятга боғлиқ шаҳардаги тадбиркорларнинг иши тўхтатб, солиқ тўловлари кескин қисқариб кетган. 

11-майдан бошлаб фавқулодда ҳолат режими олиниб, фавқулодда вазият сақланиб қолди. Аммо бир неча тармоқнинг ишига рухсат берилди. 

Ўш шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар қилишича,  апрель ойида маҳаллий бюджетга режаланган 102 миллион сомдан 37,7 миллион сомгина тушди. 

Бунга қадар мэр Таалайбек Сарибашев март ойида бюджетга 39 миллион сом тушмай қолганини билдирган. Шу билан 1,5 ой карантин вақтида ҳукумат 103,5 млн сомдан қуруқ қолди. 

Расмий маълумотга кўра, Ўш шаҳри бюджетининг 86,7 фоизи солиқлар ҳисобидан тўпланади. Йил бошида шаҳар бюджетининг кўлами 1 325 613 000 сомни ташкил қилган, аммо мэриянинг дастлабки ҳисоблари бўйича маҳаллий бюджетга умумий 150 млн сомга яқин маблағ тушмай қолиши эҳтимол.