COVID-19 юқтирган ходимнинг вазияти назоратда — «Фрунзе» гипермаркети

388

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 12-майда «Фрунзе» гипермаркетининг ходимида коронавирус аниқланганини хабар қилган. 

Гипермаркет тармоқларига эгалик қилган компаниянинг маълумотига кўра, бу «Фрунзе» ходимларининг орасида коронавирус аниқланган ягона ҳолат. У «Вефа» савдо марказида аниқланган. 

«Биз барча санитар чораларни сақлаш орқали ходимларимизнинг соғлиқларини синчиклаб назорат қилмоқдамиз ва буни давом эттирамиз», — деб билдирилди компаниядан.

Компаниядан коронавирусга чалинган ходим дўконнинг бошқарувига ўзини ёмон хис қилаётганини айтиб, унинг иши тўхтатилган. Бошқарувчи унга Давлат санитар-эпидемиологик назорат марказига бориб, COVID-19га таҳлил топширишни таклиф қилган. 

11-майда диагноз COVID-19 бор эканини кўрсатиб, савдо тармоғи қўшимча дезинфекция иши учун ёпилиб, дўконнинг жамоати таҳлил топширишга жўнатилган. 

Текширувнинг натижаси таҳлил дўконнинг бошқа ходимларида инфекция қўлигини кўрсатган. Шунга қарамай улар бари бир ҳам 14 кунлик обсервацияга жойлаштирилган.

«“Фрунзе” гипермаркетининг ходимларини даволаш ва уларнинг хавфсизлиги бўйича чиқимларни биз ўзимиз кўтаряпмиз», — деб билдирилди гипермаркет тармоқларидан.

Савдо шаҳобчасининг зали кунига икки бор санитар тозалашдан ўтмоқда ва у 13-майгача ёпиқ бўлади.

13-майга келиб мамлакатда коронавирус юқтиришнинг 1044 ҳолати қайд этилиб, шу билан  бирга юқтирганларнинг 70 фоизидан ортиғи шифо топган. Эпидемия бошланган кундан бери Қирғизистонда ўпка касалидан 12 киши вафот этган.