Тожикистондан келган 10 қирғизистонликнинг икки нафарида COVID-19 аниқланди

380

Тожикистондан Ўш вилоятига келган 10 қирғизистонликнинг икки нафарида коронавирус топилди. Бу ҳақда ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги мухтор вакили Узарбек Жилкибаев «Ынтымак»қа берган интервьюсида маълум қилди.

«Улар Модида “Курманжан Датка” касалхонасида ётибди. Қолган саккиз киши Чон-Олай туманидаги Даарат-Коргонда обсервацияда ётибди, уларнинг таҳлиллари терс чиққан. Обсервацияда улар 14 кун ётади, 12 кундан кейин яна таҳлил оламиз: тоза бўлса чиқиб кетаверишади», — деди Жилкибаев.

Мухтор вакил Тожикистондан келган қирғизистонликлар Чуй вилоятининг турғунлари эканини қўшимча қилди. Шунингдек Жилкибаевнинг айтишича, Ўш вилоятида коронавирус кўпинча юк ташувчи машиналарнинг ҳайдовчиларидан ҳамда Россиядан «юк-200» билан бирга келган фуқаролардан топилмоқда. 

* «Юк-200» — чет давлатда юриб вафот этган қирғизистонликларнинг жасадини юртига етказиш тадбирлари. 

Бунга қадар Баткен вилоятида Тожикистондан келган 27 қирғизистонлик талабанинг тўрт нафарида коронавирус аниқланган. Улар Душабма ва Хўжанд университетларининг талабалари. 

Қўшни мамлакатда коронавируснинг ҳолатлари кескин ўсиб бошлагани сабаб, қирғиз фуқаролари оммавий турда Қирғизистонга қайта бошлади. 

Тожикистонда коронавируснинг дастлабки 15 ҳолати 30-апрель куни қайд этилди. Ҳозирда қўшни мамлакатда коронавируснинг 729 ҳолати қайд этилди — уларнинг 23 нафари касалдан вафот этди. Шифо топганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.