Республика штабидан Қирғизистонда 13-майга келиб коронавируснинг янги 7 ҳолати қайд этилгани маълум қилинди:
Чуй вилоятида — 5
Ўш вилоятида — 1
Норин вилоятида — 1.
Коронавирусни юқтириб олганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 4613 кишини ташкил қилди — улар тиббий назоратга олинган. Қирғизистон бўйича обсервацияларда 1555 киши ётибди.
Шу билан коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 1044 нафарга етди — уларнинг 241 нафари тиббиёт ходими. Коронавирус юқтирган 12 фуқаро вафот этди, 726 бемор шифо топиб уйларига чиқарилган.
Касалхоналарда 306 киши қолмоқда — уларнинг олти нафари оғир аҳволда, тўрт нафари касалхонанинг жонлантириш бўлимида. Бир сутка ичида 1421 таҳлил ўтказилди.