Бишкекдаги Она ва болани ҳимоя қилиш миллий марказининг клиник туғруқхонаси хомиладорларни ва туғиши кутилаётган аёлларни қабул қилишни 25-майгача тўхтатди. Бу ҳақда республика штабидан билдиришди.
Она ва болани ҳимоя қилиш миллий марказини ёпишга у ерда саккиз кишида коронавирус аниқлангани сабаб бўлган. У ерда уч шифокор ва беш бемордан COVID-19 аниқланган. Уларнинг бари республика инфекция касалхонасида даволанмоқда.
Туғруқхонанинг ўрин жойлари дезинфекциядан ўтказилиб, ҳозирда у ерда 10-майгача қабул қилинган беморлар билан ходимларгина бор.
«Барча беморлардан ва ходимлардан COVID-19 касалига ПЧР-диагностика олинди. Улар у ерда 14 кун бўлади», — деб билдирди «Клооп»га Соғлиқни сақлаш вазирининг матбот котиби Жилдиз Айгерчинова.
Миллий марказга қарашли туғруқхонада 111 бемор бор, уларнинг ичидан 64 нафари аёллар ва 47 нафари янги туғилган чақалоқлар.
10-майдан кейин туғруқхонага қабул қилишини керак бўлган беморларнинг барини эса шаҳардаги бошқа туғруқхоналар қабул қилмоқда. Регионлардан келган хомиладор аёллар эса Бишкекнинг перинотал марказига жўнатилмоқда.
Миллий марказнинг Тоголок-Молдо кўчасидаги филиали ҳам олдиндан дезинфекциялангандан кейин ёпилди — у ерда юқтирганларнинг биринчилари аниқланган. Ҳозирда у ва юқтирганлар билан алоқада бўлган 20 ходим, 13 бола ва етти нафар она-бола обсервацияда ётибди.
12-майга келиб мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтирганларнинг сони 1037 кишига етди. Ўртача ҳисоб билан бир сутка ичида 20га яқин янги ҳолат қайд этилди. Аммо 10-майда мамлакатда янги 71 ҳолат қайд этилган, чунки Россиянинг Соль-Илецк шаҳридан инфекцияли 55 қирғизистонлик қайтиб келган.