Бир кадр билан: Президент чегара можаросида жароҳат олган ҳарбий ходимлардан хабар олди 


Қирғиз-тожик чегарасидаги жанжалда жабрланган аскар ходими. Сурат: prezident.kg

Давлат раҳбари Сооронбай Жээнбеков 12-майда қирғиз-тожик чегарасидаги жанжалда ўқ тегиб ярадор бўлган уч чегарасининг аҳволидан хабар олди. Давлат чегара хизматининг ҳарбий ходимлари Мирбек Султанбек ўғли, Манас Абдисаит ўғли ҳамда Чингиз Турдубай ўғли ҳозирда Бишкек шаҳридаги Миллий госпиталда даволанишмоқда.

Президентнинг сайтидаги маълумотга кўра, Жээнбеков чегарачиларга қўллов сўзларини айтиб, уларнинг тез орада шифо топишини тилади. Юртига ҳалол хизмат қилганлиги ва Ватан чегарасини ҳимоя қилганлиги учун миннатдорчилик билдирди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан 11-майда билдирилишича, жабрланганлардан бирининг аҳволи “барқарор оғир” деб баҳоланиб, у жонлантириш бўлимида ётибди. Қолган иккисининг аҳволи “қаноатланарли”.

Жорий йилнинг 8-майидаги қирғиз-тожик чегарасида икки мамлакат турғунларининг ўртасида можаро чиқиб, ўқ отилган. Жанжал Баткен вилоятидаги Чегара ҳудудида юз берган. Можаро чегара ҳудудида жойлашган 5000 квадрат метр аниқланмаган ер участкаси талашилгани оқибатида чиққанлиги хабар қилинмоқда.

Баткен вилоят қўшма касалхонасига тўрт киши келиб тушган. Улардан бири оддий фуқаро бўлган. Унга дастлабки ёрдам кўрсатилгандан кейин уйига чиқариб юборилган. Уч ҳарбийга Баткенда жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, шундан кейин 10-майда Бишкек шаҳрига борт билан олиб келинган.

Қирғизистоннинг чегара хизматидан баҳсга сабаб бўлган ерни амалда қирғиз тараф фойдаланиб юрганини билдиришди. Тожикистон ҳукумати эса мазкур ерни қирғиз тараф ўзбилармонлик билан ишлатаётганини хабар қилган. Мазкур жанжалда икки тожик фуқароси жабрлангани айтилди. Бирига тош теккан, иккинчиси ов милтиғидан ярадор бўлган.