Яшаш еридан маълумотнома ва маршрут листи. Бишкекда юриш учун қандай ҳужжатлар керак?

388

Республика штаби ишлашга рухсат берилган ҳужжатларнинг бари ёнида шахсини тасдиқловчи хужжатларни, яшаган ва ишлаган еридан маълумотнома олиб юриши кераклигини тушунтириб берди — бу ерда иш жойидан олинган маълумотнома солиқ хизмати тарафидан тасдиқланган бўлиши лозим. 

Маълумотномага муҳрни ташкилотнинг қайд этилган манзили бўйича солиқ хизматидан бостириб олиш мумкин. Шунингдек муҳрни туман ҳокимиятида босиб бера олишади. 

Штабдан алоқаларни қисқартириш мақсадида бу ҳужжатларнинг ортидан солиқ хизматига ташкилотларнинг бош ҳисобчилари ёки раҳбарлари мурожаат қилиши кераклигини таъкидланди. Маълумотнома ҳар ходимга ёзиб берилиши афзал. 

«Рухсат берилган фаолият тармоқларида ишга жалб қилинган одамлар 13-майга қадар маълумотнома олиб, унга тегишли муҳрни бостириб олишлари шарт», — деб билдирилди штабдан.

Ҳусусий тадбиркорлар эса шаҳарда патент билан юра олади. 

Шунингдек штабдан ишга чиқишга рухсат берилмаган фуқароларга шаҳарда юриш учун маршрут листи керак бўлишини айтди — листга кўчага чиқишнинг сабаблари ва борувчи манзили ёзилиши шарт. 

«Шаҳарда юришга чеклов қўйилган. Озиқ-овқат, дорихона, тиббиёт идораларигагина бориш мумкин, унда ҳам [одамнинг] шахсини тасдиқловчи ва у билан бирга қўлда тўлдирилган маршрут листи талаб қилинади», — деб таъкидлашди штабдан.

«[Шаҳарда] давлат ва муниципал, коммунал хизматларнинг, ИИВ, ФВҲ ҳамда ОАВларнинг ходимларигагина тўсиқсиз харакатланиш таъминланади, аммо уларда ишлаган еридан берилган маълуомтнома бўлиши керак, мазкур ходимларга солиқ хизматининг тасдиғи керак бўлмайди», — деб билдирди Бишкекнинг мэри Азиз Суракматов.

Унинг айтишича, солиқ хизматлари маълумотномаларни тасдиқлаб берар экан солиқларнинг тўлангани бўйича маълумотномаларни талаб қилишга ҳуқуқи йўқ. 

«Ёдингизда бўлса, ФҲ режими ишлай бошлаганда» комендатуранинг пропуск қоғозларини сохталаш ҳолатлари, товламачилик фактлари бўлган. Шу сабабдан қалбакилаштиришга йўл қўймаслик учун уларни солиқ хизматидан тасдиқлатиш қарори қабул қилинди», — деди Суракматов.

Бишкек ҳукумати шаҳарда ФҲ режими олингандан кейин янги қоидаларни киргизди. Коронавирус пандемияси сабаб 25-мартдан бошлаб республиканинг айрим ҳудудларига ФҲ режими киргизилган эди. Бу режим деярлик барча ишхоналарнинг ёпилишини ҳамда изоляцияда бўлиш тартибининг сақланишини керак қилган. 

11-майга келиб мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтиришнинг 1016 ҳолати қайд этилди. Айни вақтда 688 киши шифо топиб,  12 нафари вафот этган.