Шифохонадан 688 киши даволаниб чиқди, аввал уларга COVID-19 ташҳиси қўйилганди

342

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, сутка ичида коронавирус инфекцияси ташхиси қўйилган 13 бемор касалхонадан чиқарилди:

  • Бишкек — 11;
  • Норин вилоятида — 2.

Шу билан коронавирусдан шифо топганларнинг сони 688 нафарга етди — бу касалга чалинганларнинг деярлик 68 фоизини ташкил қилади. 

Қирғизистонда 11-майга келиб коронавируснинг янги 14 ҳолати қайд этилди — умумий 1016 ҳолат. Касалхоналарда 316 бемор ётибди  — уларнинг тўққиз нафари оғир аҳволда. Касалхонанинг жонлантириш бўлимида тўрт бемор қолмоқда.