Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 10-майдаги брифингда ўтган кеча-кундузда коронавирус юқтирган яна 17 бемор шифо топганини хабар қилди. Уларнинг ичида ўн тиббиёт ходими бор.
Бишкек шаҳрида — 7, Ўш шаҳрида — 5, Норин вилоятида — 4 ҳамда Жалолобод вилоятида бир беморнинг қайта олинган таҳлиллари терс натижа кўрсатган.
Шу билан коронавирус юқтириб тузалган беморларнинг сони 675 нафарга етди — уларнинг орасида 176 нафар тиббиёт ходими бор.
Қирғизистонда 10-майга келиб коронавируснинг умумий 1002 ҳолати қайд этилди. Бугунги кунда касалхоналарда 260 киши ётибди — уларнинг тўрт нафари касалхонанинг жонлантириш бўлимида.