COVID-19нинг энг кўп янги ҳолати Чуй вилоятида қайд этилди — 56, уларнинг ичидан 55 киши Россиянинг Соль-Илецк шаҳридан келган қирғизистонликлардан аниқланди. Муҳожирлар Чуй вилоятидаги «Семетей» обсервациясига жойлаштирилган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Соль-Илецкдан келганларнинг айримлари коронавирус хавфини хис қилмай, шифокорлар билан тортишувга боргани ва обсервациядан қочишга урингани боис милицияга мурожаат қилишга тўғри келганини билдирди.
Шунингдек касалликнинг беш ҳолати Жалолобод вилоятида, тўрт нафари Баткен вилоятида, учи Ўш вилоятида, икки нафари Бишкек шаҳрида ҳамда бир ҳолат Норин вилоятида қайд этилди.
Шу билан коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 1002 нафарга етди. Ўпка касалидан жами 675 киши шифо топиб, ўн икки бемор вафот этди.
Ҳозирда касалхоналарда 260 киши даволанмоқда. Уларнинг ичидан тўққиз бемор оғир аҳволда — тўрт киши жонлантириш бўлимида. Қирғизистон бўйича обсервацияга 1 205 киши олинди.