Қирғизистоннинг Давлат чегара хизмати 8-май куни қирғиз-тожик чегарасида икки мамлакат турғунлари ўртасида можаро чиқиб, ўқ отилганини хабар қилди. Жанжалда уч қирғиз чегарачи ярадор бўлди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилди. Тожикистон тарафдан жабрланганлар бор ёки йўқлиги ҳозирча номаълум.
Чегара хизматининг билдирувига кўра, жанжал Баткен вилоятидаги Чегара ҳудудида юз берган. Унга кўра, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида жойлашган 5000 квадрат метр аниқланмаган ҳудуд турғунлар ўртасида баҳсни туғдирган.
Идора мазкур ерни амалда қирғиз тараф фойдаланиб юрганини қўшимча қилди.
“Қирғизистондан 30-40 фуқарога яқин ҳамда Тожикистондан ҳам шунга яқин фуқаро бир-бирига тош ирғита бошлашди. Жанжал вақтида ов қуролидан ўқ чиқарилган. Жанжални кучайтирмаслик мақсадида Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари гуруҳи огоҳлантириш тариқасида осмонга ўқ отган”, — деб айтилади муассасанинг баёнотида.
Қирғизистон чегара хизмати маълум қилишича, бир неча вақтга вазият барқарорлашиб, икки давлат фуқаролари билан тушунтириш ишлари ўтказила бошлаган. Аммо кутилмаган ердан Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат хизматининг чегарачилари қирғиз чегарачилари билан фуқароларга қараб миномётлардан ўқ чиқарган.
Жанжал вақтида олинган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқамоқда. Унда қирғизистонликлар отилган ўқдан яширинишга ҳаракат қилишаётганини, тошлар ирғитилаётганини кўриш мумкин.
Ҳозирда чегарачилар ўртасидаги отишмалар тўхтатилгани хабар қилинди. Қирғизистон ва Тожикистоннинг Исфара туманининг чегара вакиллари ўртасида вазиятни барқарорлаштиришга йўналтирилган сўзлашувлар ўтмоқда. Бунга қадар қирғиз-тожик чегара ҳудудида вазият оғир қатори баҳоланган.
Қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни икки давлатнинг Ташқи ишлар вазирликларининг етакчилари телефон орқали сўзлашди. Тарафлар вазиятни барқарорлаштириш учун тўғридан-тўғри алоқани сақлашни келишилди.