Республика штаби Бишкекнинг Жал кичик туманидаги Она ва болани ҳимоя қилиш миллий марказида беморлар ва ходимлар коронавирус юқтириб олганини хабар қилди.
COVID-19 икки боладан, уч онадан ва икки тиббиёт ходимидан аниқланган. Яна 20 ходимнинг, 13 боланинг ҳамда етти нафар ота-онанинг таҳлиллари терс натижа кўрсатган, аммо улар шифокорлар назоратида бўлади.
Мазкур касалхонанинг биринчи ва иккинчи қаватларида обсервация уюштирилиб, Миллий марказнинг иккинчи базаси дезинфекцияланди.
Касалхонанинг беморлари билан ходимларини Жалолобод вилоятининг Тўғуз-Тўрў туманининг турғунида COVID-19 аниқлангандан кейин текширишган. Мазкур болалар касалхонаиснинг гематология бўлимида даволанаётган эди.