Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев коронавирус Жалолобод вилоятидаги олис Чотқол туманига қадар қандай қилиб етганини тушунтириб берди.
Расмий брифингда юқтирганларнинг орасида 13 киши бор эканини ва уларнинг бари таъзияда қатнашганини билдирди. Таъзияга COVID-19и бор бўлган Бишкекдан ҳам одамлар борган.
“Тумандаги барча 13 юқтирув ҳолати бир-бири билан боғлиқ. Ҳозирда биз у ерда, улар билан алоқада бўлганларни қидиряпмиз. Исм-фамилияси, манзиллари, уларни кузатувга оляпмиз”, — деди Нурболот Усонбаев.
Жалолобод вилоятининг Чотқол туманида жами бўлиб коронавирус юқтиришнинг 16 ҳолати қайд этилган — уларнинг ичидан шифо топганлар ҳақида ҳозирча хабар қилингани йўқ.
4-майда Чотқол туманида етти киши инфекция юқтириб олгани ҳақида маълум бўлиб, вилоят ҳукумати фуқароларнинг мазкур туманга қиришини тақиқлаган.