Қирғизистонга Соль-Илецкдан 500дан ортиқ қирғизистонлик қайтиб келмоқда

442

ТИВ Қирғизистонга “тахминан 550 киши” (айрим ОАВлар 519 киши деб билдирмоқда) қайтиб келмоқда. Улар пандемия вақтида Россиянинг Оренбург вилоятидаги Соль-Илецк шаҳридан чиқа олмай қолган.

Улар 10 автобусга ўтқизилиб, Қозоғистоннинг йўл полициясининг ҳамкорлигида Қирғизистонга йўл олган. ТИВ улар Қозоғистоннинг ҳудудига 5-майда кирганини хабар қилди.

“Автобусларнинг ҳаракати учун очилган транзит коридор қозоқ тарафнинг Соль-Илецкда жойлашган Қирғиз Республикасининг маълум бир сондаги фуқаролари учун берган бир марталик акцияси бўлиб ҳисобланади”, — деб билдиради ТИВ.

Қирғизистонликлар юртига март ойидан бери қайта олишмаётган эди. Апрель ойининг бошида эса қирғиз ҳукуматига уйларига қайтишга ёрдам беришни илтимос қилиб видео мурожаат ҳам йўллашган.

Оренбургнинг ОАВлари қирғизистонликлар автомобилларини Россияда қолдиришга мажбур бўлишганини ёзишмоқда. Улар машиналарини чегаралар очилганда бориб олиб кета олишади. 70 киши автомобиллари билан қолган. Уларнинг машиналари учун бепул тўхташ жойи берилган.

Шунингдек Оренбургнинг ОАВлари Бузулуқда яна 300 қирғизистонлик бор эканини билдирмоқда. Улар ҳам юртига қайтишни кутишмоқда. Айни маълумотни Қирғизистоннинг Россиядаги элчилигига таяниб айрим қирғиз нашрлари ҳам ёзиб чиқди.