Ҳукумат фуқароларнинг Чотқол туманига киришини тақиқлади — Жалолобод вилояти

411

Ҳукуматнинг Жалолобод вилоятидаги мухтор вакили Нурболот Мирзахмедов 4-майдан бошлаб фуқаролар учун Чотқол туманига кириш тақиқланганини билдирди.

“Чотқол туманида коронавирус касалига чалинган 7 ҳолат қайд этилгани сабаб, маҳаллий аҳолига тиббиёт ходимлари ва маҳаллий ҳукумат тарафидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда”, — деб хабар қилди Мирзахмедов.

Аввалроқ ҳукумат Иссиқкўл вилоятидан чиқишни тақиқлаганини хабар қилган — мазкур қарорни маҳаллий тезкор штаб қабул қилган.

“Ҳудуд турғунлари асосли сабаблар билан бошқа ҳудудларга боришга, туман давлат маъмуриятларининг ҳамда Қоракўл, Балиқчи шаҳар мэриялари тарафидан берилган пропуск қоғозларининг асосида чиқа олишади”, — деб билдирган республика штаби.

Мазкур вилоятга кириш учун коронавируснинг терс таҳлили ҳақида маълумотнома кўрсатиш керак ва у 14 кун обсервацияга олиниши шарт.

4-майга келиб мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтиришнинг сони 830га етди. Агар мамлакат бўйича юқтирганларнинг сони камаймаса ҳукумат ФҲ режимини узайтиришга мажбур бўлади. Ҳозирча у 11-майгача кучида сақланади.