COVID-19дан яна 37 бемор шифо топиб касалхонадан чиқарилди

338

Жамоат саломатлигини сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова маълум қилишича, мамлакатда охирги кеча-кундуз ичида яна 37 бемор коронавирусдан тузалди. Даволанишдан кейин уларнинг коронавирусга топширган анализлари терс натижа кўрсатиб, беморлар касалхонадан чиқарилди.

Ўпка касалидан Бишкек шаҳридан 21, Ўш ва Жалолобод вилоятларидан бир нафардан, Норин вилоятидан олти, Баткен вилоятидан икки, Ўш шаҳридан олти киши шифо топди.

Қирғизистонда 3-майга келиб коронавируснинг янги 26 ҳолати қайд этилди — жами бўлиб 795 ҳолат. Касалхоналарда 564 киши ётибди. Касалхонанинг жонлантириш бўлимига ўн бир бемор ўтказилган — уларнинг тўрт нафари оғир аҳволда.