Баткен вилоятининг Исфана шаҳрида 2-майда таҳминан соат 18:30ларда сел юриб, уйларни ҳамда йўлларни сув қоплади. Ҳозирча инсон ҳаётига хавф яралиб-яралмагани номаълум.
Баткенга ФҲВ етакчисининг ўринбосари Равшан Рисбаев бошқарган гуруҳ жўнаб кетди.
Фавқулодда ҳолатлар вазирлигидан билдирилишича, сел ёғиб ўтган дўлдан кейин юрган. Вазирликнинг Лайлак туман бўлимида ходимлари воқеа жойида иш олиб боришмоқда.
«Вазир Замирбек Аскаров вазиятни шахсий назоратига олди», — деб маълум қилди ФҲВнинг матбуот котиби.
Вазирликдан шунингдек Қирғизгидромет сел юриш хавфи ҳақида шошилинч билдирув тарқатган деб хабар қилишди.
Ижтимоий тармоқларда тарқаган лавҳадан турғунлардан бири бундай сел кўпдан бери келмаганини айтганини кўриш мумкин.