Ўшда 1-майдан бошлаб етти тармоқнинг иши қайта тикланди

465
Ўш шаҳри. Сурат: Хамидулло Узаков/Клооп

1-майдан бошлаб Ўш шаҳрида айрим хизмат кўрсатиш ва савдо-сотиқ йўналишидаги иши қайта тикланди. Бунга қадар коронавирусни тарқатмаслик мақсадида ва шаҳарда фавқулодда ҳолат киргизилгани сабаб деярлик барча ишхоналарнинг ҳамда компанияларнинг фаолиятига чекловлар киргизилган.

Ўш мэриясининг маълумотига кўра, шаҳарда саноат ва ишлаб чиқариш ишхоналари, қурулиш тармоғи, транспорт воситаларини таъмирлаш ҳамда хизмат кўрсатишлар, сартарош ва гўзаллик салонлари, нотариуслар, уюшган такси хизмати ва айрим савдо тармоғининг фаолиятини жонлантиришга рухсат берилди.

Изн берилган айрим савдо тармоқларининг ичига интернет дўконлари (курьерлик хизмати билан бирга), қурулиш материаллари ҳамда газлама, фурнитураларни улгуржи сотиш ҳамда етказиш хизмати, шунингдек авто-велосипед эҳтиёт қисмлари, мой ва автобўяш дўконлари кирди.

Таъкидланган барча соҳа санитар-эпидемиологик талабларни ҳамда гигиенани сақлаб иш олиб бориши лозим.