Бир кадр билан: Ўш шаҳрига кириш йўлида машиналар тиқини яралди

350
Ўш вилоятининг Фурқат қишлоғи. Сурат: Бекболсун Кайипов

Ўш шаҳрида 1-майдан бошлаб айрим ишхоналарнинг иши қайта тиклангани сабаб шаҳарга қатнаган ҳайдовчиларнинг сони ўсди. «Клооп»нинг ўқувчилари жўнатган суратда машиналарнинг тиқинини кўриш мумкин. Транспортнинг аксарияти Ўш вилоятининг туманларидан шаҳарга йўл оллмоқда.

Ўш ШИИБининг матбуот котиби Замир Сидиковнинг айтишича, уларнинг орасида шаҳарга асоссиз киришни истаганлар ҳам бор.

«Айримлари алдаб, “мен қурулиш тармоғида ишлайман” деб айтишади. Қисқаси қайси тармоққа рухсат берилган бўлса ўша соҳада ишлаганлар кўпайиб кетди. Бир машинага тўрт-беш нафардан ўтириб олишади, меъёр бўйича йўловчилар иккидан ортмаслиги керак», — деди Сидиков.

Сидиков шаҳарга машина билан кириш учун ҳайдовчилар мэриядан махсус рухсат қоғозини олиши керак дейди. Тиқинда турган ҳайдовчилардан бирининг айтишича эса, санитар-карантин постда турганлар ҳайдовчиларни маршрут листи асосида киргизишмоқда.