Қирғизистонлик Али Шабдан унга икки киши келиб, унинг қоғозга чиқарилган постларини кўрсатган видеони эълон қилди. Видео Таласда тасвирга олинган.
Видеодаги кишилардан бири милиция капитани Кубат Самудиновнинг номига ёзилган ҳужжатни кўрсатган.
Унинг айтиши бўйича, ИИВга Али Шабданга тегишли материал МХДҚдан келган — буни у кўрсатган ҳужжат ҳам тасдиқлайди.
Махсус хизматни ғазаблантирган постларнинг орасида Али Шабданнинг Айеркен Саймаитининг ўлими ҳақидаги иллюстрацияни қайта бўлишгани ҳамда сиёсат ҳақида ҳазил постлари бор бўлган.
Иллюстрация Нурбек Наска тегишли. Иллюстрацияда тасвирланган Айеркен Саймаити — бу Қирғизистондан чиқариб кетилган 700 млн доллар ҳақида журналистик суриштирувнинг фигурантларини ҳамда тадбиркорларнинг бири. У Матраимовларнинг оиласи тарафидан бўлган контрабанда бўйича журналистларга айтиб бергандан кейин Туркияда ўлдирилган.Иллюстрацияда тасвирланган яна бир қаҳрамон — Эмил Кимсанов. У Раим Матраимов унга журналист Али Токтакуновни олиб келишини талаб қилган деб айтиб берган собиқ божхоначи. Токтакунов — мамлакатдан чиқарилиб кетган миллионлаган долларлар ҳақида журналистик суриштирувнинг муаллифларидан бири.
“Мазкур иш бўйича сиз юринг, бориб тушунтириш иш бўйича сизнинг изоҳингизни олиб, бошқа ҳеч нарса қилмаймиз. Сизни нима ҳам қилардик?!” — деб айтди милиционер. Айни вақтда у босиб чиқарилган қоғозда Али Шабданга даъво қўйиладиган ҳеч нарса йўқлигини айтади.
“Бу ерда шунақа-да. Бизга материал келди, энди ўшани биз бажаришимиз керак-да. Нима дейсан? Сиз бизнинг бўлим етакчисига кириб, гаплашиб қайта чиқасиз”, — дейди милиционер видеода.
“Ҳазил деб ўйлаганман”
Видео 1-май куни эрта билан тасвирга олинган. Милиционерлар келгунга қадар Али Шабданга қўнғироқ қилишган — аслида, у бу ҳазил бўлса керак деб ўйлаган.
“Соат еттилар эди, бегона номердан қўнғироқ қилишди. Ҳайрон бўлиб, трубкани олдим. “Фейсбукда бир постларни чиқарибсизлар, сиз билан гаплашишимиз керак” дея бошлади. Талас вилоят ИИБнинг ходимларимиз деб таништиришди ўзларини. Мен бу ҳазил шекилли деб ўйладим”, — деб айтиб берди Шабдан “Клооп”га берган интервьюсида.
Сўзлашувдан 20 дақиқа ўтгандан кейин милиционерлар унинг уйига келган. Бундан ташқари, унинг оиласига қишлоқ ҳукуматига қўнғироқ қилиб, унинг телефон рақамини сўрашган. Милиция келгунга қадар эса бир неча кун аввал унинг ижтимоий тармоқдаги аккаунтларини кимдир бузишга ҳаракат қилган.
“Келишди, улар билан учрашдим, видеога оламан деб айтдим. Видеога олдим, улар қаршилик кўрсатмади. Шундан кейин Талас вилоят ИИБсига бордик”, — деди Али Шабдан.
ИИБдан унга қайтадан МХДҚнинг сўрови бўйича тушунтириб, бундай постларни эълон қилмасликни илтимос қилишган. Шунга қарамай, Шабданнинг айтишича, милиционерларнинг ўзларига ҳам у билан нимага суҳбат ўтказишаётгани тушунарсиз бўлгани сезилиб турган.
“Шундай қилаверишни тўхтатиш кераклигини айтишди, ёпишадиган бир нарса топишларини [айтишди]. Бу менинг конституциявий ҳуқуқим деб айтдим. Мен ўз фикримни очиқ билдиришга ҳақлиман”, — деб билдирди Али Шабдан.
20 дақиқалик суҳбатдан кейин ундан тушунтириш хати ёзишни илтимос қилишган. У милиционерларнинг оғзаки айтиб бериши орқали тушунтириш хати ёзишдан бош тортиб, ўз фикрини билдиришга ҳуқуқи бор эканини ва қонунга қарши келувчи ҳеч нарса эълон қилмаганини ёзган.
“Ҳеч қандай даъво йўқлигини айтишди. Бўлди, шу билан уйга етказиб қўйишди. Менимча бу видеодан кейин яна келишса керак. Улар менга огоҳлантиришган-да”, — дейди у.
Али Шабдан аввал ҳуқуқ тартибот органларининг қизиқишини сезмагани билан коррупцияга қарши митингларни ҳамда зўравонликка қарши акциялар иштирокчиларининг бири бўлганини айтди.
“Милиционерларнинг ҳаракатлари қонуний”
Материал эълон қилиниши арафасида МХДҚдан изоҳ олиш имкони бўлмади — матбуот хизматидан 20 қўнғироқнинг бирига ҳам жавоб беришгани йўқ. Талас вилоят ИИБидан бизга милиционерлар чиндан ҳам Али Шабдан билан суҳбатлашилганини, улар бунга МХДҚ тарафидан бўлган сўров сабаб масъул бўлишганини тасдиқлаб беришди.
“Бу оператив хизматнинг ходимлари. Ходимларнинг барча ҳаракатлари қонуний. Тизимлар орасида ҳамкорлик бор, улар текширув иши учун материалларни жўнатишган. Хизмат суриштируви олиб борилмоқда. Хизмат суриштируви тугагандан кейин сизга маълумот берамиз”, — деб билдирди ИИБдан “Клооп”га.
Бу МХДҚ фуқароларга “тушунтириш ишларини олиб борган” биринчи ҳолат эмас. Коронавирус пандемияси сабаб ФҲ режими киргизилгандан кейин куч ходимлари одамларни ёлғон маълумот тарқатиш учун қўлга олиб, уларни кечирим сўрашга мажбур қилишган.
Парламентнинг депутати Дастан Бекешев куч тизимларининг ҳаракатларига баҳо бериш илтимоси билан Бош прокуратура сўров жўнатди. Аммо, бош назорат органи МХДҚ тарафдан мажбурлаш факти бўлмаганини ҳамда одамлар “ўз ихтиёри билан кечирим сўрашганини” айтган.
Ҳаммуаллиф: Рустам Халимов