Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 756га етди

370

Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова 1-майга келиб Қирғизистонда COVID-19нинг янги 10 ҳолати қайд этилганини хабар қилди — уларнинг уч нафари тиббиёт ходими.

Бишкекда 5, Ўш вилоятида 3, Баткен ҳамда Норин вилоятларида бир нафардан одамда коронавирус аниқланди.

Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 756га етди. Ўпка касалидан жами 504 киши шифо топиб, саккиз бемор вафот этди.

Коронавируснинг энг кўп ҳолати Ўш вилоятида қайд этилди — 277 ҳолат. Унинг 111 нафари Ўш шаҳрида аниқланди. Бишкек шаҳрида 188 киши коронавирусга чалинди.

Жалолобод вилоятида эса 114 киши мазкур инфекцияни юқтириб олди. Норин вилоятида коронавирусга чалинганларнинг сони 96 кишини ташкил қилди. Чуй вилоятида касаллик 61 кишидан топилди. Иссиқкўл ва Баткен вилоятларида 10дан ҳолат қайд этилди. Талас вилоятида бугунги кунда коронавируснинг бирор ҳолати ҳам қайд этилгани йўқ.

Ҳозирда касалхоналарда 244 киши қолмоқда. Уларнинг беш нафари жонлантириш бўлимида. Мамлакат бўйича обсервацияга 874 киши олинди.

Коронавирусни юқтириб олганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 3139 нафарни ташкил қилди — уларнинг бари тиббий назоратга олинган.

Шунингдек 1-майга қадар жами бўлиб 53 140 кишидан таҳлил олинган. Уларнинг 52 748 нафарининг натижаси чиққан.