Умум Республика тест синовлари июнь ойида бўлиб ўтади

369

Таълим вазирлиги УРТнинг ўтувчи кунини маълум қилди. У икки босқич билан ўтади.

Биринчи босқичнинг асосий тести 21-июнда, предмет тести 22-июнда ўтади.

Иккинчи босқичнинг асосий тести 24-июнда, предмет тестники 25-июнда ўтади.

“Бу учун ўрин жойлар олдиндан дезинфекцияланади, абитуриентларнинг ўртасида ижтимоий масофа сақланиб, барча санитар-эпидемиологик талаблар бажарилади”, — деб айтди таълим вазири Канибек Исаков.

Тест синовига рўйхатдан ўтиш 4-майда бошланади. Мактаб битирувчиларини қайд қилиш 15-майгача давом этади. Тест натижалари 13-июлдан 19-июлга қадар тарқатилади.

Аввалроқ, вице-премьер Аида Исмаилова тест синовига битирувчиларнинг 80% қайд этилганини билдирган. Шунингдек у тест синовини масофадан ўтказиш мумкин эмаслигини айтиб, у карантиндан кейин ўтказилишини билдирган.

1-июлдан бошлаб ўрта касб ҳунар ўқув юртларига — колледж, лицейлерга ҳужжатларни қабул қилиш бошланади.

ОЎЮларга топшириш уч тур билан ўтади: 20-июлда, 27-июлда Ва 3-августда.