Вице-премьер-министр Кубатбек Бороновнинг 29-апрелда брифингда айтганларини баён қилиб берамиз. Коронавируснинг иккинчи тўлқинига тайёрмиз
Боронов экспертларга таяниб “иккинчи тўлқин” “бирдан ҳам”, кузда ҳам бошланиб кетиши мумкинлигини ҳамда мамлакат бунга тайёр эканини айтди.
“Худо сақласин албатта. Ҳукумат бунга тайёр. Ишни олиб боришга тажрибамиз бор. Польша ва Хитойнинг экспертлари бизнинг ишлаш алгоритмимизни ёқтиришди. Улар биз тўғри йўқ билан кетаётганимизни айтишди. Биз яна тайёрланамиз, техник вазиятни яхшилаймиз. Биз тайёрмиз деб ўйлаймиз”, — деди вице-премьер.
Коронавируснинг биринчи тўлқинига қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдорлари мамлакат COVID-19га тайёр, ҳимоя воситалари ҳамда тестлар етарли эканини билдирган. Аммо шифокорлар ҳимоя воситаларининг етарли эмаслигини ёки уларнинг сифати ёмонлигидан шикоят қилиб чиқишган. Мамлакатда коронавируснинг пандемияси бошлангандан бери 191 тиббиёт ходими коронавирусга чалинди.
Фавқулодда ҳолат режими
Фавқулодда ҳолат режими Бишкек, Жалолобод, Ўш шаҳарларида ҳамда Норин вилоятининг От-Боши туманида 10-майгача узайтирилиб, айрим ҳудудларда эса олинди.
Бороновнинг айтишича, Ўш вилоятининг Новқат ва Қорасув туманларида, шунингдек Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида вазият яхшилангани сабаб, у ерларда ФҲ режими олинган.
“Бу ерда иқтисодий сабаблар роль ўйнади, бунинг устига вазият яхшиланди. ФҲ режимини олиб ташлаб, одамларга далаларда фаол ишлашга рухсат берилди”, — деб билдирди вице-премьер.
Мамлакат бўйичаФҲ режими кучида қолмоқда.
10-майга қадар ФҲ режимида рухсат берган ҳужжатларсиз шаҳарларга бориб бўлмайди — “айниқса шахсий автомобиллар билан”.
“Сартарошга маршрут листи билан бориш мумкин. Дўконга, дорихонага ҳам шундай”, — дейди Боронов. Шунингдек, 1-майдан бошлаб кимнинг фаолиятига рухсат берилмаган бўлса уйда ўтириш кераклигини қўшимча қилди.
ФҲ тугагунга қадар бир вилоятдан бошқа вилоятга бориб бўлмайди
Бироқ, 1-майдан бошлаб кўплаган компаниялар ишга киришаётгани билан ҳудудлар ўртасида ҳаракатланиб бўлмайди.
“Мамлакат ичида кўчиб юришга чеклов сақланади. Бир вилоятдан бошқа вилоятга бориш мумкин эмас”, — деб айтди амалдор. Демак, яқинда мамлакат ичидаги қатновлар очилмайди. Халқаро рейслар ҳам тикланмайди — “қўшни давлатларда ҳам аҳвол шундай”.
Фуқароларни кузатиш ҳақида
Боронов коронавируси бор одамлар билан алоқада бўлганлар топилганини ҳамда хизматлар яхши ишлаганини айтди.
“Бугунги кунда республика бўйича кимдир кузатилиб, у топилмай қолган ҳолат бўлгани йўқ”, — дейди расмий.
Унинг айтишича, кузатув уй карантинига жўнатилганларнинг розилиги билан ўрнатилган.
“Уларнинг ихни билан геолокация ва рақамлаштиришнинг ёрдами билан кузатув қўйдик, уларнинг телефони ёрдами билан улар қайси маршрут билан қаерда юрганини биламиз”, — деди у.
Уй карантинини бузганлар ҳам бор. Бунга қадар ИИВ 151 киши уй карантинини бузгани хабар қилинган. Бороновнинг айтишича, уларнинг олти нафари бўйича материаллар судга берилганини ва улар 30 мингдан 60 минг сомгача жаримага тортилади.
Кимдан юқтириб олгани тушунарсизлар ҳақида
Боронов обсервацияда ҳамда уй карантинида юрмаган одамлар ҳам коронавирус аниқланаётганини билдирди.
“Улар қандай қилиб юқтиргани, ким билан алоқада бўлгани номаълум. Балки яшириб, ўз-ўзини даволаб юрганлар ёки билмаганлар”, — дейди Боронов. Одамлар 114 “юқтирув ўчоғида” текширилиб, коронавирусга гумонланганда экспресс-тест ўтказилмоқда.
Тўйлар ҳақида
Одамларни қийнаган саволлар орасида тўй ўтказиш мавзуси ҳам бор бўлиб чиқди — карантиндан кейин тўй ўтказса бўладими?
Боронов билдиришича, карантин Ва инфекция юқтириб олиш хавфи ўтиб кетгандан кейин “халқ урфлари”ни сақлаб аввалгидек яшаса бўлади.