Иқтисодий блок бўйича бош вазир ўринбосари Эркин Асрандиев 29 апрель куни фавқулодда ҳолат режими 10 майгача узайтирилишига қарамай, баъзи иқтисодий фаолият турлари қайта тикланишини айтди.
1-майдан бошлаб тадбиркорликнинг 8-9 тури — ишлаб чиқариш фаолиятининг барча турлари, қурилиш сектори, қурилиш ва озиқ-овқат маркетлари, жумладан айрим талабларни ҳисобга олган ҳолда, такси хизматлари ҳам қайта тикланади.
Унинг айтишича, тадбиркорликнинг биринчи навбатда ишга киргизилиши керак бўлган турлари бир неча критерий бўйича аниқланган. Улар: алоқа орқали коронавирусни тарқатиш хавфи, санитар нормаларни сақлаш имконияти.
“Уларни ўтказиш қоғозлари билан таъминлаш масаласи турибди, пропуск билан таъминлаш учун муддат оз қолди. Бошида таъкидлаб ўтгим келади, пропуск олишда мурожаатинглар кечиктирилиши мумкинлигини тўғри тушуниб, қабул қилишингларни илтимос қиламиз”, — деди Асрандиев.
Унинг сўзларига кўра, комендант идораси кеча-кундуз ўтказма қоғозларини бериш учун ишлашга тайёр. Бундан ташқари, ҳукумат солиқ хизматининг ва бошқа органларнинг ходимларини ҳам мазкур ишга жалб қилади ҳамда улар бизнес-ассоциациялар билан алоқа ўрнатиб, улардан идоралар рўйхатини олишади.
У ўтказиш қоғозлари электрон тизим бўйича берилишини билдирди. Бу тизимда инструкция ҳамда зарурий ҳужжатларнинг рўйхати мавжуд бўлади.
20 мингга яқин сўроқ келиши кутилмоқда. Пропуск қоғозини бу ҳавола орқали расмийлаштириб олиш мумкин.