Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, ўтган бир кеча-кундузда Қирғизистонда COVID-19ни юқтиришнинг янги 22 ҳолати қайд этилди.
Бишкек —8;
Ўш – 6;
Ўш вилоти — 3;
Норин вилояти —5.
Вирус юқтирганларнинг умумий сони 590 нафарга етди.
Энг кўп коронавирус Ўш вилоятида қайд этилди — 150, Бишкек шаҳрида эса 123 ҳолат. Жалолобод вилоятида 105 киши вирус юқтириб олган.
Иссиқкўл вилоятида 8 ҳамда Баткен вилоятида 6 ҳолат қайд этилди.
Талас вилоятида вирус юқтирганлар қайд этилмаган.
Инфекция юқтириш ортидан етти киши вафот этиб, 216 киши шифо топди. Касалхоналарда бугунги кунда 367 киши даволанмоқда — уларнинг ўн икки нафари оғир аҳволда. Касалхонанинг жонлантириш бўлимида беш бемор қолмоқда.
Коронавирусни юқтириб олганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 8367ни такшил қилди — уларнинг 1940 нафари касалга чалинганларнинг оила аъзолар, қолганлари алоқада бўлган одамлар.