Коронавирусдан яна 15 бемор шифо топди. Касалхонадан жами 216 киши чиқарилди

426
Иллюстратив сурат. Сурат: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Қирғизистонда коронавирусдан яна 15 нафар бемор тузалиб касалхонадан чиқарилди. Бишкек шаҳри ва Ўш вилоятида тўрт нафардан, Норин вилоятида бир ва Ўш шаҳрида олти нафар беморнинг  қайта олинган анализлари негатив натижа кўрсатган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев билдирди.

Қирғизистонда коронавирусдан шифо топганлар сони 216га етди — уларнинг 13 нафари тиббиёт ходими.

21-апрелга келиб эса Қирғизистонда коронавируснинг янги 22 ҳолати қайд этилди — умумий 590 ҳолат. Касалхоналарда 367 киши даволанмоқда — уларнинг ўн икки нафари оғир аҳволда. Касалхонанинг жонлантириш бўлимида беш бемор қолмоқда.