Ҳукумат инсонпарварлик ёрдамини бўлиштириш сайтида олувчиларнинг маълумотларини яшириб қўйган

457

Ҳукумат 4-апрелда муҳтожлар учун молиявий инсонпарварлик ёрдамлари тушаётгани бўйича маълумот жойлаштирилган сайтни ишга киргизди.

Сайтда олувчилар ҳақида маълумотлар бўлган. Агар пуллар жисмоний шахсларга ўтказилган бўлса, у ҳолда уларнинг исм-фамилиясини билиш мумкин эди, ўз навбатида бу маълумот ёрдамлар ўз манзилига етиб-етмаганини кўришга имконият берган.

Бироқ бир муддатдан кейин сайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ҳисобидан маблағ жўнатаётган ёрдам олувчиларнинг маълумотлари яширилган.

Ахборот технологиялари ва алоқа давлат қўмитасининг матбуот хизматидан маълумотлар “Шахсий маълумотлар ҳақида”ги қонун талабига кўра олиб қўйилганини билдиришди.

“15-апрелга қадар маблағлар кимларга бўлинаётгани кўриниб турган эди. Аммо ҳуқуқий хулосадан кейин жисмоний шахслар ҳақидаги маълумотнинг бари ёпилди. Инсоннинг молиявий вазияти ҳақида рухсатсиз маълумот чиқариб бўлмайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги [пул жўнатган жисмоний шахс бўйича], у ерда қўшимча ва компенсациялар. Уларни соғлиқ тармоғининг ходимлари олади”, — деб таъкидлади муассасадан.