Милиция Арашан қишлоғидаги блокпостда юз берган отишмани текширмоқда

513

Чуй вилоят ИИБининг матбуот хизмати маълум қилишича, 10 нафар номаълум шахс бир неча квадроцикл билан Чуй вилоятининг  Арашан қишлоғидаги блокпост орқали ўтиб кетишга ҳаракат қилган. Постдаги навбатчилар уларни ўтказмаганидан, улар старт берувчи тўпонча билан ҳавога бир неча ўқ отган.

Милиция мазкур воқеани икки иштирокчисининг шахсини аниқлади. Улардан бири жанжал вақтида тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган. 

«Жанжалнинг бошқа иштирокчиларининг шахси аниқланмоқда», — деб билдиришди Чуй вилоят ИИБнинг матбуот хизматидан. 

Бу факт ЖҚУРга қайд этилиб, «Безорилик» моддаси бўйича судгача текширув бошланди. 

Қишлоқ ва шаҳарларга кириш қисмида ўрнатилган блокпостларда бир неча бор можаролар юз берган. Ўш вилоятининг Қорасув туманида навбатчи блокпостдан бир кишини ўтказмай қўйгани сабаб, у ходимни калтаклаган. Кейинчалик милиция ходимлари ҳужум қилган кишини қўлга олган. 

Коронавируснинг тарқалиши сабабли Қирғизистоннинг айрим ҳудудларига  25-мартдан 30-апрелга қадар ФҲ тартиби киргизилган. 

ФҲ вақтида комендантлик соати, айрим ҳудудга кириб чиқишнинг махсус таритиби киргизилган. Шунингдек фуқароларнинг уй карантин қоидаларини сақлаши жиддий назоратга олиниб, жумладан оммавий тадбирларни уюштириш тақиқланган. 

20-апрелга келиб, Қирғизистонда коронавирус 568 кишида аниқланиб, уларнинг ичидан етти нафари вафот этди.