Бир твит билан: Милиция Бишкекда велосипедчиларни ушламоқда

438

Твиттернинг фойдаланувчиси Урмат Насиркулов бир неча велосипед бошқариб юрган одам милиция бўлимларидан бирининг ховлисида тасвирга олинган видеони эълон қилди. Видео муаллифининг айтишича,  велосипед минганларни ҳужжатларни текшириш учун тўхтатиб, шундан кейин милицияга олиб бориб жарима солмоқда. 

«Велосипедчилар зарурий дори-дармонларни етказиш бўйича муҳим миссияни амалга оширишмоқда. Улар 500дан ортиқ инсулинни еткариб беришди. Уларга велопропускаларни бўлиб беришни илтимос қиламиз», — деб ёзган видеонинг муаллифи твиттерда.

Бишкекнинг коменданти Алмазбек Орозалиев 20-апрель куни эрта билан шаҳарда велосипед билан юрмасликни «тавсия қилган». Шунингдек у ФҲ режимининг талабларини бузиб, шаҳарга сабабсиз чиққан ҳолатда велосипедлар вақтинча олинади деб огоҳлантирган. 

Юрист Фатима Якупбаева велосипедларни олиб қўйишни қонунга тўғри келмайди деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, «Фавқулодда ҳолат ҳақида» қонун транспортнинг, жумладан велосипед юришини чеклай олмайди, аммо бу уни олиб қўйишни кўзда тутмайди. Ўқ отувчи ва отилмас қурол-яроқнигина вақтинча олиб қўйса бўлади. 

«Велосипедни агар тартибни ҳимоя қилиш органлари фуқароларнинг яшаш манзилини аниқлай олмаётган вақтдагина вақтинча олиб қўя олишади», — деб ўқшимча қилди «Инсон ҳуқуқи учун юристлар» жамоат жамғармасидан. 

Бишкекда 25-мартдан бошлаб Фавқулодда ҳолат режими киргизилган. Бунда шаҳарни бошқариш ҳамда қарор қабул қилиш бўйича асосий ҳуқуқ комендантга берилган. ФҲ вақтида комендант соати киргизилган — бу шаҳарга кириб чиқишнинг ва унда харакатланишнинг махсус тартиби.  Комендант соати вақтида турғунлардан уй карантини талабларини сақлаш ва оммавий тадбирларни ўтказмаслик талаб қилинади. 

Бироқ, Бишкекнинг коменданти Алмазбек Орозалиев пойтахтнинг барча турғунлари изоляция режимини сақламаётганини, кун эса исий бошлаганидан бери кўплаган шаҳарликлар карантинни буза бошлаганини бир неча бор айтиб чиққан.