«Ким ҳам фарзандини урмайди?». Москвада ўғлини калтаклаган қирғизистонлик воқеага изоҳ берди

462

«Жисмоний машқ қилмагани учун» ўғлини урган Эмил Пирназаров «Спутник» нашрига воқеа тафсилотини айтиб берди. Унинг айтишича, ўғлини «жуда қаттиқ урмаган», у спорт мактабида ўқигани учун карантинда уйда машқ қилиб турган.

Аммо ижтимоий тармоқларга эълон қилинган видеода у ёш  болани оёғи билан тепиб, сим чивиқ билан урганини кўриш мумкин.

«Кайфияти йўқми ёки эркаландими нима бўлганини билмайман, айтсам, "қилгим келмаяпти" деб туриб олган. Мен жуда қаттиқ урмаганман, секин ёнбошига шапалоқалаганман. Қандай қилиб ўз боламни қаттиқ урай. Агар қаттиқ уришни хоҳлаганимда бирор ери синиб ёки бир нарса бўлиб қоларди-да», — деб билдирди у.

Пирназаров биринчи синфда ўқиган фарзандини сим ҳивич билан оёқ томонига «секин урганман» деб ишонтиради. Ўғлини бўққанини инкор қилди. Аммо ижтимоий тармоқларга эълон қилинган суратларда боланинг бўйнида қизил доғларни кўриш мумкин.

«Йўқ, мен уни кўкрагидан ушлаб тортиб бу ерга келиб қил деётгандим. Уни бўғмаганман. Ўзимнинг ёш боламни қандай қилиб шундай қилай», — деб тушунтирган ота видео ижтимоий тармоқларга тарқаб кетгандан кейин «ёмон аҳволга» дуч бўлганини айтмоқда.

Расмий маълумотга кўра, мазкур факт Россиянинг ИИВининг Москва шаҳридаги Кунцево тумани бўйича бўлимда қайд этилди. Милиция ходими ва Қирғизистон ИИВининг вакили воқеанинг тафсилотини аниқлаш учун оила яшаган манзилга борган.

Оила Москвага ўтган йили кузда меҳнат миграциясига келган. Эр-хотиннинг уч фарзанди бор. Ҳозирда калтакланган боланинг онаси тўртинчи чақалоғини кутаётгани айтилди. У видеомурожаат қилиб, турмуш ўртоғи қамалиб кетса фарзандларини ким боқишини айтиб жамоатчиликдан эрини учун кечирим сўради.

Ҳозирда ИИВ Россиянинг полицияси билан биргаликда мазкур фактга ҳуқуқий баҳо бериш учун текширув ўтказмоқда.