Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев 17-апрелга нисбатан коронавируснинг янги 23 ҳолати қайд этилганини брифингда маълум қилди. Касаллик юқтириб олганларнинг 12 нафари тиббиёт ходимлари.
Шу билан Қирғизистонда корнавирусга чалинганларнинг сони 489 кишини ташкил қилди. Уларнинг 223 нафари эркак, 266 нафари аёллар. Ҳудудлар бўйича: Жалолобод вилоятида – 93, Ўш вилоятида – 135, Ўш шаҳрида – 73, Чуй вилоятида – 28, Бишкек шаҳрида – 102, Баткен вилоятида – 5, Норин вилоятида – 45, Иссиқкўл вилоятида – 8.
Юқумли касалликдан 5 киши вафот этиб, 114 киши тузалди. Касалхоналарда эса 370 киши ётибди — уларнинг 13 нафари оғир аҳволда. Касалхонанинг жонлантириш бўлимида тўрт бемор қолмоқда.
Коронавирусни юқтириб олганлар билан алоқада бўлганларнинг сони 7 593 кишини ташкил қилди — уларнинг 1 612си беморларнинг оила аъзолари.
Жами бўлиб 30 379 кишидан таҳлил олиниб, 17-апрелга келиб 29 550 кишининг таҳлил натижаси чиқди. Бир сутканинг ичида 1 133 анализ ўтказилди.