Қирғизистонда 104 нафар шифокор коронавирус юқтириб олган

431

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 16 апрел куни тиббиёт ходимлари орасида коронавирус инфекциясиннг 5 та янги ҳолати ҳақида хабар берди. Тўрт ҳолат Бишкекда, бир ҳолат Норин вилоятида қайд этилди.  

Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 104 нафарга етди. Бу жами беморларнинг 22 фоизини ташкил қилади. Коронавирусни юқтириб олганларнинг ичида шифокорлар, ҳамширалар, санитар ходимлар ҳам бор.

«Умумий таҳлил қилиб кўрганда тиббиёт ходимларининг ичида 29 шифокор [коронавирус] юқтириб олди, улар даволанмоқда. Ўрта тиббиёт персоналдан 44, кичик тиббиёт ходими — 17 киши касалга чалинди. Шунингдек 14 киши бу бизнинг тиббий даволаниш муассасаларида ишлаб турган яна бошқа ходимлар», — деди Усонбаев.

Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 466 нафарга етди. Уларнинг ичидан 91 киши касалдан тузалиб, беш киши вафот этди. Мамлакта бўйича 872 киши ётибди.