Депутатлар “Тиббиёт ходимининг мақоми ҳақида”ги қонунга тузатишларни ишлаб чиқишди. Улар фавқулодда ҳолат (ФҲ) ҳамда фавқулодда вазият (ФВ) шароитида ишлаётган тиббиёт ходимларининг ҳуқуқларига тегишли. Қонуннинг лойиҳаси 10-апрелдан бери жамоатчилик ўрганишди турибди.
Парламентарийлар ҳукуматга республика бюджетининг ҳисобидан тиббиёт ходимларини уйларидан ишга, ишхонадан қайта уйларигача транспорт, ҳимоя воситалари ҳамда тегишли меҳнат шартлари билан суғурталаш масъулиятини юклашни тавсия қилишмоқда.
Эпидемия вақтида соғлигини катта хавфга солишга мажбур бўлган шифокорларга компенсация тўлаб бериш ҳам таклиф қилинмоқда. Компенсация миқдорини ҳукумат қабул қилади, аммо қонун лойиҳасига кўра, мазкур сумма икки маош ҳаққидан кам бўлмаслиги керак. Санитария-карантин ҳудудида ишлаган шифокорларники эса ўн маошдан кам бўлмаслиги зарур.
Шунингдек, эпидемия тарқалган кундан олти ой ўтгандан кейин шифокорлар ҳақи тўланувчи қўшимча меҳнат таътили олишга ҳам ҳуқуқли бўлади.
Қонун лойиҳасида тиббиёт ходимларининг соғлигини ва ҳаётини мажбурий турда давлат бюджетининг ҳисобидан таъминлаш бўйича ҳам норма бор. Тасодифан тиббиёт ходими вафот этса, унинг оиласига охирги эгаллаган хизмати бўйича 20 йиллик маблағ миқдоридаги суғурта маблағи тўлаб берилиши керак.
Агар тиббиёт ходими меҳнатга яроқлилигини йўқотса, у ҳолда унга бир марталик берилувчи суғурта маблағи тўланади — бу унинг ногиронликка чалиниш даражасига боғлиқ бўлади.
Шунингдек қонун лойиҳасида давлат тиббиёт ташкилотларини хусусий маблағлари ҳисобидан тиббиёт ходимларини эмлашга ва уларнинг касбий ишига боғлиқ чалинган касалларни даволашга кетган чиқимларини таъминлаб бериши кераклиги тавсия қилинган.
Депутатлар бундай тузатишларни Қирғизистонда коронавирус юқтирганларни умумий сонининг 20 фоизига яқин шифокорлар тузаётган шароитда таклиф қилишди.
16-апрелга келиб, жами коронавирусга чалинган 446 киши қайд этилган ва уларнинг 104 нафари — тиббиёт ходимлари. Ҳукумат шифокорлар коронавирус юқтириб олган ҳолатларда уларнинг барига компенсация тўлаб беришни ваъда қилган. Аммо шифокорлар инструкцияни сақламаган деган тахминлар бор бўлгани учун, улар дастлаб барча юқтирув ҳолатларини текширишни режалаштирмоқда.
Айни вақтда, тиббиёт ходимлари ҳимоя воситаларининг етарли эмаслигидан шикоят қилиб ёки уларга сифатсиз юз ниқоби ва костюмлар берилаётганини бир неча бор билдириб чиқишган.
Ишда берилган сифатсиз ҳимоя воситалари ҳақида айтиб бериб, шундан кейин кечирим сўрашга мажбур бўлган шифокорнинг воқеасидан кейин парламентнинг депутатлари Бош прокуратурага бу масалани назоратга олишни топширди. Муассаса МХДҚ ва бошқа ҳуқуқ тартибот органларининг шифокорларга нисбатан босим ўтказиб ёки ўтказмаганини текширишни топширди.