Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаев республика масштабидаги соғлиқ ташкилотлари ходимларидан бири коронавирус юқтириб олганини хабар қилди.
“Мазкур ходим тезкор штабда ишлаш учун жалб қилинган. У коронавирус юқтириб олган. Бу қандай вазиятларда бўлгани ҳозирда ўрганилмоқда. У тегишли даволанишдан ўтмоқда”, — деди Усонбаев.
Унинг айтишича, шифокорлар мазкур ходим алоқада бўлган одамларнинг барини аниқлаб, текширувдан ўтказган.
“Бугунги кунда уларнинг натижалари негатив. Биз кузатиб, барча керакли чораларни кўрмоқдамиз”, — деди у.
Бунга қадар соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев муассасанинг етакчиси Сабиржан Абдикаримов Жалолобод вилоятида келиши билан хизматига киришишини айтган.
Жалолобод вилояти инфекция юқтирганларнинг сони бўйича мамлакатда иккинчи ўринда туради. Каратевнинг айтишича, соғлиқни сақлаш вазирлиги карантинда бўлмаган, аммо коронавирусга тест топширган ҳамда бу тестнинг натижаси негатив бўлиб чиққан.Қоида бўйича, беморлар билан алоқада бўлганлар ёки инфекция тарқалишининг ўчоғида бўлганлар 14 кун карантинда бўлиши керак.
13-апрелга келиб, Қирғизистонда коронавирусга чалинган 419 киши қайд этилган. Уларнинг ичидан 79 киши — тиббиёт ходимлари, уч нафари оғир аҳволда.
Пандемия вақтида мамлакатда беш киши вафот этиб, 60 нафардан ортиқ киши тузалган.