Республика штаби маълум қилишича, Қирғизистонда 13-апрелга келиб коронавируснинг янги 42 ҳолати қайд этилди — ўпка касалини юқтирганларнинг 16 нафари тиббиёт ходимлари.
Юқтирганларнинг ичидан:
- Бишкекда – 10;
- Чуй вилоятида – 6;
- Ўш вилоятида – 9;
- Ўш шаҳрида – 5;
- Жалолобод вилоятида – 2;
- Норин вилоятида – 9;
- Баткен вилояти – бир киши коронавирусга чалинди.
Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурболот Усонбаевнинг айтишича, коронавирусни юқтириб олган тиббиёт ходимларининг тўққиз нафари Бишкек шаҳрида, тўрт нафари Ўш вилоятида, иккиси Ўш шаҳрида ҳамда бири Баткен вилоятида аниқланди.
Шу билан вирусни юқтириб олганларнинг сони 419га етди — уларнинг ичидан 224 нафари аёл ва 195 нафари эркак.
Коронавирус юқтирган 5 фуқаро вафот этди, 67 бемор тузалиб уйларига чиқарилган.