Обсервациянинг кўпида шароит яхши эмас, чунки бинолар стационарларга мослашмаган — ССВ

428

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев обсервация пунктлари уюштирилган кўплаган жойлар стационарлар учун мослашмаганини билдирди. Кўпинча бундай карантин ҳудудларини ётоқхона ва меҳмонхоналарининг ҳудудида уюштириб келишади.

«Бемор ёки алоқада бўлганлар ушлаб турилган биноларда шароит йўқ. Ҳақиқатда кўплаган бинолар стационат учун мослашмаган. Аммо биз шароитларни имкон қадар яқинлаштириш учун барини амалга оширяпмиз, обсервацияда ётганлар ўзларини уй ҳамда стационар шароитида юргандек сезши учун. Биз обсервацияларни меҳмонхоналарда очганимизни биласизлар, ҳусусий мектор ўз жойларини бермоқда. Бу режада иш олиб борилмоқда», — деди у0.

8-апрелга келиб берилган маълумот бўйича, ҳозирда 1097 киши обсервацияда. Обсервациялар мамлакатда дастлабки коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилгандан кейин уюштирила бошлаган. У ерга хорижий давлатлардан келган фуқаролар жойлаштирилган.

Мазкур ўрин жойларига жойлаштирилган одамлар деярлик дарҳол шароитларнинг йўқлигидан шикоят қила бошлашган. Бишкекка яқин АҚШнинг эски ҳарбий базасига жойлшатирилганлар бир неча бор шикоят қилишган. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги «обсервацияларда уйдаги каби шароит бўлмайди» деб билдирган.

Бугунги кунда Қирғизистонда коронавирус юқтиришнинг 280 ҳолати қайд этилган, унинг ичидан 10 ҳолати сўнги кунда аниқланган. Юқтиришнинг икки янги ҳолати тиббиёт ходимларида қайд этилиб, жами бўлиб мамлакатда коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 34 кишига етди.