Ўшда комендат соатининг тартибини бузган судья милиционерга қўл кўтарди

561
Ўш ШИИБнинг ходимлари. Сурат: Ўш ШИИБнинг матбуот хизмати

Ўш шаҳри ва Ўш вилоятининг Новқат, Қорасув туманлари бўйича комендантнинг маълумот маркази ходими Замир Сидиков «Клооп»га жабрланувчи судьяга даъвоси йўқ эканини билдириб қарши ариза ёзганини хабар қилган.

«Тарафлар келишиб олишди, кеча тунда [милиция ходими] қарши ариза ёзди. Иш қисқартирилиб қолиши мумкин», — деди Сидиков.

Кўп ўтмай комендантнинг маълумот маркази бош ходими Жениш Аширбаев милиционернинг қарши ариза ёзганини инкор қилди. Унинг айтишича, иш 7-апрелда текширувга олиниб тергов амаллари эндигина бошланди.

«Айни вақтларда қарши ариза бўйича расмий қоғоз йўқ. Милиционер қарши ариза ёзаман деб айтиб юрган эди дейишди. Иш кеча расмийлаштирилган бўлса дарҳол қарши ариза олиш мумкин эмас. Жараён давомида уларнинг бир-бирини кечиришга ҳуқуқлари бор, бунинг учун махсус материал тўпланиб унга етиш керак. Қарши ариза ёзиб-ёзмагани 48 соатда билинади», — деб тушунтирди Аширбаев.

Ўш шаҳри ва Ўш вилоятининг Новқат, Қорасув туманларининг коменданти Малик Нурдинов 8-апрелдаги брифингда судья қонун доирасида жавоб беришини айтган.

Ўш вилоят судининг матбуот хизматидан воқеа комендантлик соатига 5 дақиқа қолганда бўлганини айтиб, Олий суднинг раиси Гулбара Калиева бу ҳақида хабардор эканини билдирди.

«Воқеа бўлганда комендант соатига яна 5 дақиқа бор эди. Ҳуқуқ татибот органлари билан судьянинг ўртасида тушунмаслик пайдо бўлибди. Ҳозирда воқеанинг тафсилоти аниқланмоқда», — деди матбуот хизматидан.

ОАВлар Ўш вилоят судининг судьяси 6-апрелда комендантлик соати вақтида блок-постдаги милиционерга қаршилик кўрсатиб қўл кўтарганини ёзиб чиқишган. Маълуомтга кўра, у маст аҳволда бўлиб коммендантлик соатининг қоидасини бузган.

Ўш шаҳри ва Ўш вилоятининг Новқат, Қорасув туманлари бўйича комендантнинг маълумот марказидан бу факт «Ҳукумат вакилини таҳдид қилиш ёки унга нисбатан зўравонлик» моддаси билан қайд этилганини билдиришган.

«Клооп»нинг шахсий манбалари милиционерга қўл кўтарган судья парламентнинг вице-спикери Аида Касималиеванинг қариндоши эканини билдиришди. 24.kg нашри судьянинг исм-фамилиясини «М.К» инициали билан белгилади. Ўш вилоят судида Миктибек Касималиев исмли судья ишлайди. У билан вице-спикернинг фамилияси мос келмоқда. Демак,комендант соатининг қоидасини Касималиеванинг укаси бузган бўлиши мумкин.

Материал эълон қилиниши арафасида Ўшнинг комендатурасидан ва вилоят судидан мазкур маълумотни тасдиқлашни ёки инкор қилиш имкони бўлмади.

Ўш вилоятининг 8-апрелга ўтар кечаси 10 киши комендантдик соатини бузиб, уларга нисбатан 3 минг сомдан жарима солинган. Шунингдек уларнинг ичида маст аҳволда машина бошқарган икки ҳайдовчига Бузишлар бўйича кодекснинг «Маст аҳволидаги ҳайдовчининг транспорт воситаларини бошқаруви» моддаси билан протокол тузилиб, 17,5 минг сом жарима солингани маълум бўлган.

Маст аҳволдаги биринчи судья эмас

Йилнинг бошида президент Сооронбай Жээнбеков Жалолобод шаҳар судининг судьяси Элмира Сулаймановани маст аҳволда машина бошқариб аварияга учрагани учун хизматидан бўшатган. Инспектор судьяга нисбатан бир неча модда билан протокол тузиб, жами 24 минг сом жарима солинган.

Сулайманова протоколларга норози бўлиб, уни бекор қилиш учун ўзи ишлаётган Жалолобод шаҳар судига мурожаат қилган. Бундан норози бўлган инспектор иш бошқа судда кўрилишини талаб қилиб, ишни кўрувчи судьяга уч марта ишонмаслик кўрсатган. Аммо судья алмашганига қарамай айни шаҳар судида қолган.