Ухань икки ойлик изоляциядан кейин очилди. Шаҳардан 60 мингдан ортиқ киши чиқиб кетди

405

Январь ойида коронавируснинг биринчи ҳолати аниқланган Хитойнинг Ухань шаҳри 76 кунга чўзилган изоляциядан кейин очилди. Автомобил, темир йўл ва авиа рейслар қайтадан ишга кирди. Шаҳар инфекция юқтиришнинг янги ҳолатлари қайд этилмай қолгандан кейин очилган. Reuters нашри охирги 21 кун ичида Уханда янги уч ҳолатгина қайд этилганини ёзган.

 

AP маълум қилишича, шаҳар очилгандан кейин 65 минг киши чиқиб кетган, аммо маҳаллий ҳукумат одамлардан қайта вирус юқтириболмаслик учун Ухандан кетмасликни илтимос қилган.

Уханда супермаркетлар ва савдо марказлари очилиб, полиция ҳимоя тўсиқларини олиб ташлаган.

Хитойда коронавирус юқтиришнинг 82 780 ортиқ ҳолати қайд этилган, унинг ичидан 67 800 ортиқ ҳолати Ухань шаҳри жойлашган Хубэй провинциясида аниқланган. 64 140 бемор тузалиб, 400дан бир оз ортиқ киши юқтиргани бўйи қолмоқда ҳамда 3 213 нафар киши вафот этган.

Дунёда коронавирус юқтиришнинг бир миллион тўрт юз мингдан ортиқ ҳолати қайд этилган. 82 мингдан ортиқ киши вафот этиб, 301 700 бемор тузалган.