Қирғизистонда коронавирусни юқтирганларнинг сони 270 нафарга етди.

478

Соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов 8-апрелда соат 10даги брифингда Қирғизистонда коронавируснинг янги 42 ҳолати қайд этилганини маълум қилди — уларнинг 13 нафари тиббиёт ходимлари.

«Унинг ичида Бишкек шаҳрида 10, унинг ичидан 9 киши ташқаридан келган, бири тиббиёт ходими. Чуй вилоятида икки киши. Норин вилоятида беш киши, уларнинг икки нафари ташқаридан олиб келинган, уч нафари турғунларнинг орасидан. Жалолобод вилоятида бир киши, у одамлар билан алоқада бўлган. Ўш вилоятида 24 ҳолат қайд этилган, уларнинг ичидан саккиз нафари ташқаридан келган, 16си аҳоли орасида», — деб тушунтирди Абдикаримов.

Ташқаридан коронавирусни юқтириб келганлар Саудия Арабистонидан, Россиянинг Москва шаҳридан ҳамда Покистондан келишган.

Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 270га етди. Коронавирусдан жами 25 киши тузалиб уйларига чиқарилган, тўрт киши вафот этди.

Касалхоналарда 241 киши ётибди — уларнинг тўққиз нафари оғир аҳволда, беш киши жонлантириш бўлимида.