Қирғизистонда икки ҳафтада комендантлик соати қоидасини икки мингдан ортиқ киши бузди

428
Ўш ШИИБнинг ходимлари. Сурат: Ўш ШИИБнинг фейсбук саҳифасидан олинди

25-мартдан бошлаб 8-апрелгача бўлган муддатда комендант соати талабларини мамлакат бўйича 2101 фуқаро бузган. Уларнинг бари милиция бўлимларига етказилиб тушунтириш ишлари ўтказилгандан кейин уйларига қўйиб юборилган.

8-апрелга ўтар кечаси эса мамлакатда комендант соатининг қоидасига 92 киши бўйсунмаган. Бишкек шаҳрида — 58, Жалолобод шаҳрида — 12, Сузоқда — 15, Ўшда — 5, Қорасувда — 2 фуқаро тартибни бузган. Новқат туманида эса комендантлик соати тартибини бузиш ҳолати қайд этилмаган.

Коронавирус сабабли мамлакатдаги айрим ҳудудларга 25-мартдан бошлаб 15-апрелгача фавқулодда ҳолат тартиби киргизилган. Уларнинг ичида — Бишкек, Ўш ва Жалолобод шаҳарлари, шунингдек Жалолобод вилоятининг Сузоқ тумани, Ўш вилоятининг Новқат ҳамда Қорасув туманлари бор. Мазкур ҳудудларга кечки соат 20:00дан эрталабки 7:00га қадар комендант соати киргизилган. Комендант соати вақтида фуқароларнинг кўчада юриши ва автомобилларнинг ҳаракати тақиқланади.

Шунингдек давлат раҳбари Сооронбай Жээнбеков 3-апрелда Жазо кодексига, Қилмишлар ҳақидаги кодексга ўзгартиришларни киргизиш бўйича қонунга қўл қўйди. Мазкур кодекслардаги бир неча моддаларнинг категориялари ўзгартирилиб, жарима пулларининг миқдори кўпайтирилган. Шунингдек фавқулодда ҳолат тартибини бузганларга эркинликни чеклаш жазоси қўшилган.

Комендант соати тартибини сақламаган хусусий шахсларга 3 минг сом, юридик томонларга 13 минг сом жарима солиниши мумкин.