Ҳукумат бизнесни кредит ва солиқдан тўлиқ озод қилолмайди— Асрандиев

470

Вице-премьер-министр Эркин Асрандиев 7-апрелда матбуот анжуманида билдиришича, мамлакатнинг бюджети бизнесни коронавируснинг пандемияси вақтида солиқдан бўшата олмайди.

“Ҳукумат бошқа ривожланган мамлакатлардагидек бизнесни тўлиқ солиқ тўловларидан бўшатиб ёки қайтарилмас шаклда кредит бера олмайди. Бизнинг бюджет бундай қила олмайди ва вазиятни теран тушуниш керак. Биз фуқароларнинг олдида республика бюджетидан молиялаштирилган масъулиятларимизни бажаришимиз керак — бу пенсия, пособия ва ойлик ҳақларини тўлаш”, — деб билдирди Асрандиев.

Унинг айтишича, ҳукумат бизнесга қўллов кўрсатиш учун халқаро донорлар билан сўзлашувларни олиб бормоқда, лекин буни “[бизнеснинг] барча тармоқларига кўрсатиш мумкин бўлмайди”.

“Шу сабабдан биз критерийлар асосида имтиёзларни берамиз: кўп зарар кўрган бизнеснинг турлари ёки аҳолининг энг кўп иш билан таъминлай олувчи бизнеснинг турлари. Ёки ижтимоий иқтисодий эффектни тез берувчи бизнеснинг турлари. Шу каби бизнес турларига биринчи навбатда қўллов кўрсатилади”, — деди у.

Бундан ташқари, у банклар кредитлар бўйича муддатларни уч ойга жилдириш бўйича Миллий банкнинг тавсиясини амалга ошираётганини қўшимча қилди. Гап заёмчини кредитининг асосий қисми ҳақидагина бўлмоқда, айни вақтда фоизларни бари бир тўлашга тўғри келади.

“Фоизларни тўхтатиб туриш ёки уларни бекор қилиш бўйича, биз бу ерда тушунишимиз керак, банклар кредит беришни фуқароларнинг депозитлари ва омонатлари ҳисобидан ишга оширилади, мазкур омонатлар ва депозитлар бўйича фоизларнинг қўшиб ҳисобланиши тўхтатилиб ёки бекор қилинмайди. [...] Кредитлар бўйича фоизларни тўхтатиб туриш — бу жуда қийин масала. Мамлакатда фоизларнинг тўланишига кетувчи харажатларни компенсация қилиш имконияти йўқ”, — деди у.

Коронавирус пандемияси сабабли идораларни кўпининг ёпилиши тадбиркорларга жиддий зарба бўлиб, шу сабабдан улар ҳукуматдан ёрдам сўрашган.

18-мартда коронавирус юқтиришнинг биринчи ҳолати қайд этилгандан кейин ҳукумат ўлканинг йирик шаҳарларида, Бишкек, Ўш ва Жалолободда фавқулодда ҳолат тартибини киргизган. Бундан ташқари, одамларнинг кечки соат 20:00дан эрталабки соат 7:00га қадар кўчага чиқишини тақиқловчи комендант соати киргизилган.

Фавқулодда ҳолат тартиби сабабли ҳукумат озиқ-овқат дўконларидан бошқа савдо дўконларидан бошқа савдо шаҳобчаларини ёпган. Кафелар ҳам ёпилган, аммо улар озиқ-овқат етказиш иши билан шуғулланиши мумкин. Мамлакатни озиқ-овқат, тиббиёт маҳсулотлари ва биринчи эҳтиёждаги буюмлар билан таъминлаган ишхоналаргина ишлай олади, қолган барча ишхоналар ёпиқ.