Соғлиқни сақлаш вазири мамлакатдаги вазият бўйича нималар деди?

Соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов. Сурат: Ҳукуматнинг штаби

Соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов мамлакатдаги коронавирусга боғлиқ вазият ҳақида айтиб берди. «Клооп» унинг айтганларидан энг муҳимларини сизга ҳавола қилади.

Коронавирус юқтирганлар ҳақида

7-апрелга келиб мамлакатда коронавирус юқтиришнинг 12 янги ҳолати қайд этилди. Жами бўлиб COVID-19 юқтирганларнинг сони 228 кишига етди.

Статистикада 19 шифокор ҳам бор. Ҳукумат уларга бадал тўлаб бериш бўйича масаланинг устида ишламоқда. Аммо дастлаб улар тиббиёт ходимлари қандай қилиб юқтириб олганини аниқлаш учун текширув ўтказишади. Улар қоидани сақлаб ишламаган деган таҳминлар бор.

«Барининг махсус кийими бир хил. Унинг сифатига шубҳа йўқ. Биз шифокорларни кўриб чиқамиз. Балки улар барча инструкцияни сақлашмагандир», — деди Сабиржан Абдикаримов.

Пандемия бошланган вақтдан бери коронавирус аниқланган 4 киши вафот этди.

Касалхонадан чиқарилганлар ҳақида

Абдикаримов 23 киши тузалганини, аммо касалхонадан чиқарилгандан кейин улар ҳеч билан алоқа қилмаслиги учун уй шароитидаги карантинга жўнатилишини хабар қилди.

«Улар касалхонадан чиққандан кейин биз уларни яна 14 кунга карантинга оламиз. Агар улар уйга боришса, реинфекция бўлиши мумкин, аниқроғи яна юқтириш. Хатто Жалолободдаги санаторияда бир коттедж ижарага олинган, касалхонадан чиққанлар яна 14 кун ўша ерда бўлиши учун», — деди у.

Нима учун Талас вилоятида коронавирус юқтирганлар аниқланмагани ҳақида

Соғлиқни сақлаш вазирининг айтишича, Талас вилояти учун алоҳида тест ўтказилмаган. Таҳлиллар ўлкага чет давлатлардан учиб келган таласликлардангина олинган.

Тиббиёт ходимлари учун ҳимоя воситалари ноқонуний сотилиши ҳақида

Соғлиқни сақлаш вазирининг айтишича, тиббиёт ходимлари учун ҳусусий ҳимоя воситалари етарли, чунки ҳукумат уларни сотиб олиш учун 30 млн сом ажратган.

Биринчи навбатда, ҳусусий ҳимоя воситалари юқтириб олган одамлар билан тўғридан-тўғри алоқа қилувчи тиббиёт ходимларига берилади.

Музлатилган қон намуналари ҳақида

Соғлиқни сақлаш вазирининг билдиришича, лабораториялар аввал музлатилган қонларнинг 8 минг намуналарини тестдан ўтказа бошлади. Улар 13-мартдан 16-мартгача бўлган муддатда мамлакатга келганлардан олинган. Мазкур намуналар текшириш учун реагентлар етарсиз бўлгани учун музлатилган эди.

Бунга қадар 6-апрелда Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус юқтириб олган 69 киши дарҳол аниқланганини билдирган. Кейинчалик муассаса айнан ўша вақтда музлатилган намуналарни таҳлил қилиш бошланиб, шу сабабдан юқтирганлар кўп чиққанини тушунтирган.

Соғлиқни сақлаш вазирининг айтишича, ҳозирда ПЦР усули бўйича таҳлил қилинувчи тест тизимлари ўлкада етарли, чунки Россия билан Беларусь давлатлари ёрдам кўрсатишди.

Мамлакатга кирганларнинг обсервацияси ҳақида

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг етакчиси айтганидек, аввал ўлкага кирганларнинг бари экспресс диагностикадан ўтказилиб, уй шароитидаги обсервацияга жўнатилар эди.

«Бундай диагностика ҳар доим ҳам аниқ натида бермайди. Ҳозир биз алгоритмни ўзгартирдик, уларни меҳмонхонага, Ганси авиабазасига жўнатяпмиз, уларни таҳлилларининг тўлиқ натижасини олмагунча қўйиб юбормаяпмиз», — деб билдирди министр.

У меҳмонхонадан обсервацияга жўнатилган 9 кишида коронавирус аниқланганини хабар қилди. «Ақ-Кеме»да — 1, Gardenда — 5 ва «Достук»да 3 киши.

«Улар билан яқиндан муомалада бўлганларни ва юқтирганларни алоҳида карантинга оламиз», — деб тушунтирди амалдор.

ФҲ тартибини узайтириш ҳақида

Абдикаримовнинг айтишича, фавқулодда ҳолат тартибининг олиниши бўйича проноз қилишга ҳозирча эрта.  «Ҳаммаси яқинги саккиз кун ичида эпидемиологик вазият қандай бўлишига боғлиқ. Аммо ФҲни узайтириш бўйича қарорни Республика штаби қабул қилади», — деди у.