Қирғизистонда коронавируснинг 12 та янги ҳолати қайд этилди. Жами 228 киши юқтирган

468

Соғлиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримов 7-апрелда эрталабки соат 9даги брифингда Қирғизистонда коронавируснинг янги 12 ҳолати қайд этилгани маълум қилди. Уларнинг етти нафари тиббиёт ходимлари, шунингдек янги касаллик юқтиришнингг бари Ўш вилоятида аниқланди.

«Уларнинг ичидан уч нафари эркак ва тўққизи аёл. Унинг бари Ўш вилоятида обсервацияда жойлашган эди. [...] Ўша 12 кишидан етти нафари тиббий ходимлар. Уларнинг ичидан бир шифокор уч ҳамшира Новқат ҳудудий касалхонадан ҳамда бир шифокор икки ҳамшира Ўш вилоят касалхонасидан», — деди Абдикаримов.

Шу билан коронавирусни юқтириб олган фуқароларнинг сони 228га етди — 19 нафари тиббиёт ходимлари. Коронавирусдан 23 киши тузалиб, тўрт киши вафот этди.

Обсервацияда эса 201 киши ётибди, унинг ўн нафари оғир аҳволда бўлмоқда.

Коронавируснинг 25 нафари Бишкекда, ўни Ўш вилоятида, тўрт нафари Баткен вилоятида, 80 киши Жалолобод вилоятида, беш нафари Чуй вилоятида, учи Иссиқкўл вилоятида, беш нафари Норин вилоятида қайд этилди.