Қирғизистон божхонасидаги коррупция ҳақида суриштирув Америкада мукофотни қўлга киритди

385

OCCRP, “Клооп” ҳамда “Азаттык” радиоси биргаликда тайёрлаган журналистик суриштирув IRE Awardsто номинацияларининг бирида ғалабага эришди. IRE Awards — бу йилнинг энг яхши журналистик суриштирувларига берилувчи Американинг мукофоти.

Журналистик суриштирув 2019-йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида бир неча қисм билан эълон қилинган. Суриштирувда Хитойдан чиққан яширин карго империяси қандай қилиб Қирғизистон орқали сохта ҳужжатлар ёки умуман усиз юзлаган миллион долларларни топгани ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек суриштирувда қирғиз божхонасининг бу схемада қандай роль ўйнагани ва ноқонуний юк ташишдан тушган пуллар ундан нари қандай чиқарилгани айтилган.

Бу материалларнинг эълон қилиниши Бишкекдаги икки антикоррупция митингининг ўтишига сабаб бўлган, аммо суриштирувда тилга олинган собиқ ва ҳозирги амалдорларнинг бири ҳам ҳозиргача ҳеч қандай жавобгарликка тортилмаган.

Аксинча, суриштирувдаги фигурантлардан бирининг — божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг оиласи декабрь ойида “Азаттык” ва “Клооп”ни судга берган. “Чегарасиз мухбирлар” каби халқаро ташкилотлар бу даъво аризасини абсурд деб атаб, қирғиз судларини уни бекор қилишга чақиришганига қарамай судлашув ҳозиргача давом этиб келмоқда.

OCCRP, “Азаттык” ҳамда “Клооп”нинг ҳамкорликдаги меҳнати IRE Awardsда уюшган жиноятчилик ҳақида 2019 йилнинг энг яхши суриштируви номинациясида енгиб чиққан.

IRE Awards мукофоти Миссури университетининг журналистика мактаби тарафидан 1975 йили асосланган. У биргина журналистик суриштирувларга ихтисослашган Американинг энг қадимги мукофотларининг бешлигига киради.

2019 йилнинг бошқа ғолиблари орасида — “Вашингтон Пост” газетасининг Афғонистондаги Американинг ҳарбий кампанияси ҳақидаги суриштирув, бундан ташқари, “Нью-Йорк Таймс”, ProPublica ҳамда “Филадельфия Инкуайрер” журналистларининг меҳнатлари бор.

Бу IRE Awardsдаги мукофотни Қирғизистон ҳақидаги суриштирув олаётгандаги биринчи ҳолат. Шунингдек бу ғолибларнинг қаторига қирғиз ОАВлари ҳам қўшилаётган биринчи ҳолати.