«Клооп»нинг таҳририяти 2010 йили 7-апрелда Бишкекдаги революция вақтида нашрнинг журналистлари тасвирга олган лавҳаларни бир ерга тўплади. Ўша куни Қирғизистоннинг пойтахтида аввалги президент Қурманбек Бакиевнинг ҳокимияти қонли тўқнашувлардан кейин қулатилган. Бу куни 87 киши ҳалок бўлган.