Қирғизистонда коронавирус юқтирган иккинчи киши вафот этди

499

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан 4-апрелда коронавирус юқтирган иккинчи қирғизистонлик вафот этганини маълум қилинди. Бу бемор ҳам Новқат ҳудудий касалхонасида даволанаётган эди ва у 80 ёшда бўлган.

Вазирликдан, унинг вафот этишини «биологик ўлим» деб аташди. Шунингдек унда «инфаркт кўрсаткичи» бор бўлганини белгилашди.

«Бемор касалхонага ётқизилгандан бери республиканинг илғор тиббиёт ходимлариданмаслаҳат олиб, тегишли даволаш олиб борилган. Аммо беморнинг ЭКГда миокарднинг жиддий инфарк кўрсаткичи билан аҳволи тез ўзгарган. Ўтказилган тезкор терапияга қарамай, бемор вафот этди», — деб ёзилган республика штаби тарқатган маълумотда.

1-апрелда айни касалхонада 61 ёшдаги эркак киши вафот этган. Вазирликдан унда ҳам коронавирусдан ташқари қанд  диабети бўлган деб хабар қилишган.

Қирғизистонда COVID-19 вирусини 147 киши юқтирди — тўққиз нафари тиббиёт ходимлари. Коронавируснинг 20си Бишкекда, ўттиз беши Ўш вилоятида, учи Баткен вилоятида, 67 киши Жалолобод вилоятида, тўрт нафари Чуй вилоятида, иккиси Иссиқкўл вилоятида, тўрт нафари Норин вилоятида қайд этилди.

Унинг ичидан тўққиз киши тузалиб уйларига чиқарилди. Икки киши эса мазкур касалдан вафот этди.