Республика штабининг маълумотига кўра, Қирғизистонда коронавирусдан яна уч бемор тузалди. Уларнинг иккиси Бишкекдаги Республика клиника касалхонасида, 45 ёшдаги аёл эса Жалолобод вилоятидаги Ахси ҳудудий касалхонасида даволанаётган эди.
Бишкекдаги касалхонадан чиқарилган 24 ва 25 ёшдаги икки эркак 21-мартда обсервацияга олинган. Улардан бири Франциядан, иккинчиси Саудия Арабистонидан келган.
Шу билан коронавирус инфекциясидан тўққиз киши тузалди. Бунга қадар уч бемор Жалолобод вилоятининг касалхонадан, бири Баткен вилоят касалхонасидан ҳамда иккиси Олабуқа ҳудудий касалхонасидан даволаниб уйларига чиқишган.
2-апрелда эса Новқат ҳудудий касалхонасида вирус юқтирган 61 ёшдаги бемор вафот этган. Уни ўлимининг аниқ сабаби номаълум, уни аниқлаш учун потологоанотомия тадқиқоти ўтказилмоқда.
Ҳозирда Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 144 кишига етди. Уларнинг тўққиз нафари тиббиёт ходими.
Қирғизистонда 25-мартдан 15-апрелгача коронавирус қайд этилган ҳудудларга фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Шу сабабли Бишкек, Ўш ва Жалолобод шаҳарлари, Жалолобод вилоятининг Сузоқ тумани, Ўш вилоятининг Новқат ҳамда Қорасув туманларида кечки соат 20:00дан эрталабки 7:00га қадар комендантлик соати киргизилган.