Баткенда коронавирус юқтирган аёл тузалиб касалхонадан чиқарилди

351

Республика штаби берган хабарга кўра, COVID-19 вируси га учраган аёл касалликдан тузалиб Баткен вилоят касалхонасидан чиқарилди.

Коронавирусдан тузалган аёл 21-мартда касалхонага ётқизилган. Бунинг ортидан Баткен туманининг Самарқандек, Оқ-Сой ва Ақ-Татир қишлоқларига фавқулодда ҳолат режими эълон қилинган.

Шу билан коронавирусдан 6 киши тузалди, уларнинг уч нафари Жалолобод вилоят касалхонасидан, иккиси Олабуқа ҳудудий касалхонасида даволанишган. 2-апрелда эса Новқат ҳудудий касалхонасида вирус юқтирган 61 ёшдаги бемор вафот этган. Уни ўлимининг аниқ сабаби номаълум, буни аниқлан учун потологоанотомия тадқиқот ўтказилмоқда.

Ҳозирда Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони 144 кишига етди.